...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Туркияда ҳудкуш аёл қўлга олинди


15:26, 17.02.2016 Олам
 3 063

Қўлга олинган террорист-ҳудкуш аёлнинг бир қатор портлашларга алоқадор экани айтилмоқда.

Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида пролиция томонидан ҳудкуш аёл қўлга олинди, дея хабар бермоқда “News.rambler.ru” нашри. Маълумотларга кўра, у “Фронт-Инқилобий халқ озодлик партияси” экстремистик гуруҳининг аъзосидир. “Sabah” газетасининг ёзишича, Дилек Кайя исмли бу аёл қидирувда бўлган террорист-ҳудкушлардан бири. Бундан аввал Кайя 2015 йилнинг январь ойида Истанбулдаги Султонаҳмад майдонида юз берган ва бир полициячининг ўлимига сабаб бўлган портлашда алоқадорликда айбланганди.

Эслатиб ўтамиз, “Фронт-Инқилобий халқ озодлик партияси” экстремистик гуруҳи 1978 йил ташкил қилинган. Шу билан бирга ушбу гуруҳ Анқарадаги АҚШ элчихонасида 2013 йилнинг февралида содир этилган портлашга ҳам алоқадор. 2015 йилнинг март ойида экстремистик гуруҳ аъзолари прокурор Селим Киразни асир олишган ва ўлдиришган. Айни воқеада прокурорни ўлдирган икки нафар террорчи йўқ қилинган.
Умида Якубова

Теглар:Теракт Ҳудкуш Истанбул Туркия Султонаҳмад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!