...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги теракт қурбонлари орасида Ўзбекистонликлар йўқ


17:14, 13.01.2016 Жамият
 2 692

12 январь куни Истанбулнинг Султонаҳмад майдонида рўй берган портлашда 10 киши ҳалок бўлиб, 15 киши оғир жароҳатланган эди.

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонасининг маълумотларига қараганда 2016 йилнинг 12 январь куни Истанбул шаҳрида юз берган теракт қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган асосий сайёҳлик марказларидан бири саналмиш Султонаҳмад майдонида портлаш юз берган эди. Теракт оқибатида 10 киши вафот этиб, 15 киши жароҳатланди. 

Теглар:Туркия Истанбул Султонаҳмад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар