...
МЕНЮ
ONLINE TV

Султонаҳмаддаги портлашда ДАИШнинг қўли бор...ми?


17:50, 12.01.2016 Олам
 3 433

Истанбул Ички ишлари бошқармаси ходимлари портлаш содир бўлгандан сўнг, Султаҳмад майдонини ўраб олди. Майдонга олиб келувчи барча автомобиль ва йўловчилар йўллари ёпилган. Полиция вертолётлари ҳудудда доимий равишда кузатув олиб бормоқда.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Султонаҳмад майдонида кучли портлаш рўй берди. Портлаш содир бўлган ҳудудда 10 киши ҳалок бўлиб, 15 киши жаҳоратланган. Майдонга қисқа муддатда тез ёрдам ва полиция ходимлари жалб этилган.
 
Истанбул ҳокимияти вакилларининг берган расмий баёнотларига қараганда, портлаш Туркия вақти билан 12 январь куни соат 10:15 да рўй берган. Айни дамда портлаш сабаблари ўрганилиб, унга дахлдор деб гумон қилингин шахслар устидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея хабар қилмоқда Anadolu agency ахборот агентлиги. Маълумотларга қараганда бир гуруҳ сайёҳлар орасида бомба билан кириб борган кимса, айнан германиялик сайёҳларни нишонга олган.
 
Ислом асарлари музейининг қаршисида бўлган портлаш натижасида вафот этган кишиларнинг жасадлари кучли зарб оқибатида музей атрофидаги боғгача етиб борган. Музей маъмурияти кириш-чиқиш эшикларини ёпиб, ичкаридаги сайёҳларни орқа эшикдан чиқариб юборишган. Портлаш ортидан майдонда юқори даражадаги хавфсизлик чоралари кўрилиб, майдон ўраб олинган.  Бу ҳақда Haber7.com хабар бермоқда.


 
Американинг Туркиядаги элчиси Жон Басс зудлик билан портлаш ҳақида ОАВга ўз фикрини билдирди. “Султонаҳмаддаги портлаш тўғрисидаги хабарларни кузатиб боряпмиз. Бу воқеа бизни жуда таъсирлантирди”,  – дейди элчи Жон Басс.
 
12 январm куни эрталаб содир бўлган портлашни BBC ва CNN каби дунёнинг машҳур ОАВлари мунтазам равишда ёритиб бормоқда.  
 
Баъзи бир манбаларнинг хабарларига кўра, бу портлаш ортида ДАИШ турибди. Бироқ бу хабарлар ҳали ўз тасдиғини топганича йўқ.
 


Ҳукумат вакиллари ижтимоий тармоқлардаги ёлғон хабарлар, турли бўҳтонлар ва аудиовизуал хабарларга ишониб қолмасликдан огоҳлантиряпти. NTV телеканалининг маълум қилишича, портлаш яна такрорланишининг олдини олиш мақсадида мамлакатда  юқори хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.
 
Султонаҳмад майдонидаги портлашдан сўнг, мамлакат Ички ишлар вазири Эфкан Ала бош вазир қароргоҳига келди. Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Ички ишлар вазиридан Султонаҳмад портлаши ҳақидаги ҳисоботни қабул қилди.   
 
Чанкая қароргоҳида Бош вазир бошчилигида миллий хавфсизлик масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар берди Haber7.com нашри.
 
Истанбул Ички ишлари бошқармаси ходимлари портлаш содир бўлгандан сўнг, Султаҳмад майдонини ўраб олди. Майдонга олиб келувчи барча автомобиль ва йўловчилар йўллари ёпилган. Транвайларнинг ҳаракатланиши ҳам вақтинча тўхтатилган. Полиция вертолётлари ҳудудда доимий равишда кузатув олиб бормоқда.
 


Портлаш хусусида халқаро ОАВлар қуйидагича хабар тарқатяпти:
 
Франциянинг AFG ахборот агентлиги “Туркиянинг энг йирик шаҳридаги тарихий марказида сабаби номаълум портлаш юз берди”, – деб хабар берди.
 
BBC тезкор шаклда хабар бериб, “Сайёҳлар учун машҳур майдонда портлаш рўй берди, яраланганлар бор”, – деб мақола чоп этди.
 
The Assocated press “Сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган майдонда катта портлаш бўлди”, – деб хабар тарқатди.
 
Al-Arabiya эса Истанбулдаги Султонаҳмад портлашидан кейин кўп киши ҳалок бўлгани ва яраланганини айтиб, бу портлаш ҳудкушлар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин, дея тахмин қилди.
 
CNN ўз хабарида портлаш Туркиянинг давлат хавфсизлигига қарши таҳдидлар кўпайган бир вақтда содир бўлганини таъкидлаб ўтди.  

Теглар:Туркия Истанбул Султонаҳмад портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Daler Rahmonzoda
01:25 13.01.2016

Ma'lumot yaxshi yoritilgan, ammo har bir manbaaning voqeani qanday yoritganini alohida yozish shartmikan, asosiy manbaalar berilsa ham bo'laveradi menimcha.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!