2015 йилда вилоят миришкорлари 100 минг тоннадан зиёд мева, 50 минг тоннага яқин узум, 360 минг тоннадан ортиқ сабзавот, 240 тонна полиз маҳсулотлари етиштирган эди.
Ўтган йили вилоят миришкорлари 100 минг тоннадан зиёд мева, 50 минг тоннага яқин узум, 360 минг тоннадан ортиқ сабзавот, 240 тонна полиз маҳсулотлари етиштирди.
2016 йилда мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш ва уни экспорт қилиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур дастурда белгиланган тадбирларни амалга оширишга ўтган йилнинг кузидан бошлаб киришилган. Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси маълумотларига кўра, 2015 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 2 минг 450 гектардан ортиқ майдонга тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай усулда экилган сабзавот уруғи эрта кўкламда барвақт униб чиқади, тез ривожланади. Уруғ экилган эгатлар устига маҳаллий ўғит, қипиқ ташланса ёки плёнка билан қопланса, ниҳол янада тез ўсади. Натижада ушбу экинлар эрта баҳорда экилганига қараганда 30-40 кун олдин етилади. Ҳосилдорлик 15-20 фоиз ортади.
Мавжуд 13 минг 551 гектар боғнинг 13 минг 85 гектари қатор ораси ҳайдалиб, суғорилди, маҳаллий ўғит ва минерал ўғитлар билан озиқлантирилди. Айни пайтда боғларда зараркунанда ҳашаротларга қарши ишлов, дарахтларга шакл бериш ишлари олиб бориляпти.