...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тадбиркорлик бўйича муаммога дуч келяпсизми? Унда бу имконият сиз учун


12:46, 17.07.2017 Жамият
 2 789

Айни дамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ҳамда кичик бизнес, хусусий мулк ва тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган таклифлар ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ҳамда кичик бизнес, хусусий мулк ва тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилмоқда.
 
Ушбу чора-тадбирларнинг сифатли амалга оширилишини таъминлаш ва соҳадаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиш учун Иқтисодиёт вазирлиги фуқароларни мазкур таклифларни ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этишга чақиради.
 
Бунинг учун амалиётда дуч келадиган муаммоларни ечишга қаратилган таклифларингизни (қисқа тавсиф билан) илова қилинаётган шакл асосида busmonov@mineconomy.uz электрон почта манзилига юборишингиз сўралади.
Бобур Жалолов

Теглар:Тадбиркорлик Иқтисодиёт вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар