Дастур доирасида жами 85 та туманга 40 млрд сўм кредит ажратилади.
Қарор билан 2019–2020 йилларда сув таъминоти оғир, истеъмолга яроқли сув захиралари етарли бўлган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазиш дастури ва уни амалга ошириш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратиладиган имтиёзли кредит ресурслари тасдиқланди.
Дастур доирасида жами 85 та туманда 40 млрд сўм, шундан:
- 2019 йилда – 23 млрд. 173 млн 100 минг;
- 2020 йилда – 16 млрд. 826 млн 900 минг сўм миқдорида кредит ажратилиши назарда тутилган.