Ўрганиш давомида фақатгина Чилонзор деҳқон бозоридаги Тошкент шаҳар ҳокимиятининг арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасида стандарт нархлардаги пахта мойи (маҳаллий) ва гуруч (импорт қилинган, Россия) бор эканлиги аниқланди.
Хўш, ҳозирги вақтда энг кўп фойдаланиладиган маҳсулотларнинг бозорлардаги нархи қанча? Ўз стандарт нархидан фарқ қиладими? Бу саволларга жавоб топиш мақсадида 4 та маҳсулот: ун (маҳаллий, 1-нав), пахта мойи (маҳаллий), картошка (Россиядан келтирилган), гуруч (импорт қилинган)нинг 1 килограми учун белгиланган нарх мисолида таққосланди.
Бунинг учун пойтахтдаги Фарҳод, Чилонзор, Чорсу, Олой ва Юнусобод деҳқон бозорларидаги нархлар ўрганилди. Қуйида натижаларни келтириб ўтамиз:
- Фарҳод бозорида:
- ун (маҳаллий, 1-нав) – 3500 сўмдан 4000 сўмгача;
- пахта мойи (маҳаллий) – 10.000-10500 сўм;
- картошка (Россиядан келтирилган) – 2400-2500;
- гуруч (импорт қилинган, Россия) – икки жойда – 7000-7500 сўмдан сотилмоқда.
- Чилонзор Деҳқон бозорида:
- ун (маҳаллий, 1-нав) – 3500 сўм;
- пахта мойи (маҳаллий) – 7200 сўм;
- картошка (Россиядан келтирилган) – 2500 сўмдан 3000 сўмгача;
- гуруч (импорт қилинган, Россия) – битта жойда 5700 сўмдан сотилмоқда.
- Чорсу деҳқон бозорида:
- ун (маҳаллий, 1-нав) – 3300 сўмдан 3500 сўмгача;
- пахта мойи (маҳаллий) – 10.000-10500 сўм;
- картошка (Россиядан келтирилган) – 2200-2500;
- гуруч (импорт қилинган, Россия) – бирор жойда бундай навдаги гуручни топиб бўлмади.
- Олой деҳқон бозори:
- ун (маҳаллий, 1-нав) – 3500 сўм;
- пахта мойи (маҳаллий) – топиб бўлмади;
- картошка (Россиядан келтирилган) – 3000 сўм;
- гуруч (импорт қилинган, Россия) – бундай навдаги гуручни топиб бўлмади.
- Юнусобод деҳқон бозори:
- ун (маҳаллий, 1-нав) – 3500 сўм;
- пахта мойи (маҳаллий) – 9500 сўмдан 11.000 сўмгача;
- картошка (Россиядан келтирилган) – 1800-2200-2500 сўмгача;
- гуруч (импорт қилинган, Россия) – бундай навдаги гуручни топиб бўлмади.
Ўрганиш давомида нархлар бир-биридан фарқ қилиши, фақатгина Чилонзор деҳқон бозоридаги Тошкент шаҳар ҳокимиятининг арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасида стандарт нархлардаги пахта мойи (маҳаллий) ва гуруч (импорт қилинган, Россия) бор эканлиги аниқланди. Олой ва Юнусобод деҳқон бозоридагилар бундай гуручни ҳеч эшитишмаган экан.
Йўлимиз супермаркетларга ҳам тушди. Korzinka.uz дўконлар тармоғидан пахта мойини умуман топа олмадик. 1-навли ун эса 2990 сўмдан, 2390 сўмдан сотилаётганига гувоҳ бўлдик. Арзон гуручдан эса асар ҳам йўқ.
QALAMPIR.UZ олган маълумотларга қараганда, давлат 1-навли ун, пахта ёғи, картошка (Россия), гуруч (импорт) учун аниқ нархларни қуйидагича белгилаб берган:
- 1-нав ун – 1750 сўм;
- пахта ёғи – 7200-7700 сўм;
- картошка – 1800-2000 сўм;
- гуруч – 5700 сўм;
Бироқ бозорларда айни нархда юқорида номлари келтирилган маҳсулотларни топганимиз йўқ. Аслида эса давлат аҳолининг эҳтиёжини қондириш, энг талаб юқори бўлган маҳсулотлар тақчиллиги юзага келишининг олдини олиш мақсадида хориждан гуруч ва картошкани келтирган, ёғ ва унни бозорларга арзон нархларда етиб бориши таъминлаган. Ҳамма гап эса пештахтага чиққанда бозоркому сотувчининг инсофи, виждонида қолмоқда.