...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари муомалага чиқарилади


13:42, 18.12.2018 Жамият
 1 555

Низомга кўра, қимматли қоғозларнинг номинал қиймати бир миллион сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
 
Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги томонидан давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари муомалага чиқарилади.
 
Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Низомга кўра, қимматли қоғозларнинг номинал қиймати бир миллион сўмни ташкил этади.
 
Қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши Марказий банк томонидан аукцион шаклида ўтказилади. Аукцион шартлари ҳақидаги маълумот камида етти кун аввал эълон қилинади.
 
Қимматли қоғозлар олди-сотди битим тузиш орқали иккиламчи бозорда ҳам муомалада бўлади.
 
Қимматли қоғозларни сўндириш Марказий банк томонидан етти кун аввал бу ҳақида эълон қилиниб амалга оширилади.

Теглар:облигациялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар