...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёлик йигит Юнусободдан ижарага олган уйини фоҳишахонага айлантирди


09:35, 02.08.2017 Жамият
 7 485

1987 йилда туғилган сурхондарёлик йигит 50.000 сўм пул эвазига 25 ёшли К.Ё. ва 20 ёшли А.Г.ларга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берган.

Бугунги кунда осон пул топиш илинжида айрим инсонлар қонунни четлаб ўтиш, ҳаром йўлдан юриш ҳеч нарса бўлмай қолгандек. Худди шундай шахслардан бири Юнусобод туманида ижара шартномаси асосида яшаб келаётган Б.Г. бўлиб, у шу манзилнинг ўзида фоҳишахона очганлиги маълум бўлди.
 
Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган сурхондарёлик йигит 50.000 сўм пул эвазига 25 ёшли К.Ё. ва 20 ёшли А.Г.ларга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бергани аниқланган.
 
Далилий ашё сифатида 50.000 сўм пул олинган. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
 
Ҳозирда фуқаро Б.Г.га нисбатан Юнусобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Юнусобод тумани Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси фоҳишахона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Авазбек
13:26 02.08.2017

Assalomu alaykum Qalampir.uz sayti xodimlari! Sizlarni barcha yangiliklardan (dunyoda va mamlakatimizda olib borilayotgan islohotli ishlar va turli mavzudagi yangiliklar, voqea-hodisalarbilar) voqiv qilib turushina biz muxlislarga juda yoqadi. "Сурхондарёлик йигит Юнусободдан ижарага олган уйини фоҳишахонага айлантирди" rukni ostidagi maqolada яшаб келаётган Б.Г. бўилб - da bitta hatolik bo'lib qolgan. Bu kamchiliklar tayyorlangan maqolani oldida 1% ni tashkil etadi. Buni to'g'rilab qo'yasizlar degan umiddaman. Qalampir.uz muhlislari hech qachon hato topisha olishmasin bundan keyin. Hurmat bilan, Avazbek



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар