...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёдаги ЙТҲ икки инсоннинг ҳаётига зомин бўлди


15:18, 24.08.2018 Жамият
 8 134

Автомобиль ҳайдовчисига нима бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Кеча, 23 август куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Натижада икки киши ҳалокатда қурбон бўлган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
ЙТҲни Ангор туманида яшовчи М.П. “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида содир этган. У ўзининг Nexia русумли автомашинасини маҳалладан ўтувчи “Қорасув-Ангор” йўлининг  3-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипеддаги  фуқаролар Б.Ҳ. ва Қ.А.ни уриб юборган.
 
Натижада иккала фуқаро ҳам жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Автомобиль ҳайдовчисига нима бўлгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурхондарё вилояти ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар