“Саловот” маҳалласидаги боғларда етиштирилган ўрикнинг дастлабки харидори Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳри бўлди.
Воҳанинг Термиз туманида етиштирилаётган ўрик маҳсулотининг тонналаб четга экспорт қилиниши ҳам бунга яққол далил бўлмоқда.
Термиз тумани “Саловот” маҳалласи фуқароларининг боғларида етиштирилган ўрикнинг дастлабки харидори Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳри бўлди.
Бироз аввал Термиздан 18 тонна ўрик ортилган илк юк автотранспорти Россияга қараб йўл олди. Бу ердаги аҳоли ўзлари етиштирган ўрикларнинг ҳар бир килограмини 7000 сўмдан экспортёрларга топширмоқда.
Ўрик маҳсулотининг экспортида божхона расмийлаштируви тадбиркорларга қулай бўлган вақтда, 24 соат мобайнида ташкил этилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш гуруҳи катта инспектор-эксперти Сардор Омонов “Qalampir.uz”га маълум қиди.
Яна шу йўналишда фаолият олиб бораётган “Термиз” ва “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда юзага келадиган муаммоларини тадбиркорлар билан бевосита биргаликда ижобий ечимини топишда доимий амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг апрель ойи охирларидан бошланган ўрик маҳсулотининг экспорт кўрсатгичи бугунга қадар 40 тоннадан ошган.