...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёда кийим-кечак бозори бутунлай ёниб кетди


13:46, 19.05.2017 Жамият
 8 311

18 майдан 19 майга ўтар кечаси Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган “Ҳабиб” бозори ёниб кетган.

18 майдан 19 майга ўтар кечаси Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган “Ҳабиб” бозори ёниб кетган. Бу ҳақда туман Ички ишлар бошқармаси навбатчи ходими Шокир Мелибоев “Qalampir.uz” сайтига хабар берди.
 
Кийим-кечаклар сотиладиган ушбу бозорда ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида  келиб чиққани тахмин қилинмоқда.  Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда. Хабар берилишича, жабрланганлар йўқ. Бироқ бозор буткул яроқсиз ҳолатга келган.
 
Шу ўринда савол туғилади: ҳар бир савдо мажмуаларида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари кўрилиб, бу борада керакли ишлар амалга оширилади. Шунга қарамай, ёнғинлар тез-тез учраб турибди. Бунга сабаб нимада? Бозор буткул ёниб бўлганига қараганда ўт ўчириш ходимлари кераклича тезликда ишламаган. Акс ҳолда шундай катта савдо маскани буткул яроқсиз ҳолга келмаган бўлармиди? 
Сумбула

Теглар:Сурхондарё Денов тумани Бозор Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар