...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёда 9 ёшли қизалоқ мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлди


12:11, 01.06.2018 Жамият
 6 362

Машинани қизалоқнинг отаси ҳайдаб кетаётган эди.

Кеча, 30 май куни Сурхондарёда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.
 
Ички ишлар вазирлигининг Матбуот хизматининг маълумотига кўра, Олтинсой туманида яшовчи М.Содиқов (исми ўзгартирилган) Nexia автомашинасини Чинор ва Зардакўл маҳалласини туташтирувчи йўлда ҳайдаб кетаётиб, машина бошқарувини йўқотиб қўйган.
 
Оқибатда автомашина йўл четидаги тепаликка урилиб, ағдарилиб кетади. Автомашинада бўлган йўловчилар ҳайдовчи М.С.нинг 9 ёшли қизи Б.Ҳолдоров (исми ўзгартирилган) ва 53 ёшли Х.Жавлонова (исми ўзгартирилган) жиддий жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлганлар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сурхондарё ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар