Сурия инқирозини ҳал этиш учун томонлар Женеведа ўз ишини бошлади.
Кеча, 23 февраль куни Сурия инқирозини бартараф этиш масалаларига бағишланган тўртинчи йиғилиш Женевада ўз ишини бошлади. Швейцария пойтахтида ташкил этилган учрашувга Сурия расмий ҳукумат вакиллари ҳамда мамлакат мухолифат кучлари етиб келган. Бу ҳақда “Euronews” агентлиги хабар бермоқда.
БМТ Бош котибининг Суриядаги махсус вакили Стаффан де Мистура учрашув давомида тезкор муваффақиятга эришиш қийин эканини таъкидлаб ўтди. Бу сафар ҳал қилиниши керак бўлган асосий мавзулар мамлакатнинг янги конституциясини қабул қилиш ва келгуси президентлик сайловига тайёргарлик кўришдан иборат.
Суриялик ёзувчи ва журналист Умар Қуш мазкур учрашув юзасидан қуйидаги фикрни билдирди:
“Бу сафарги учрашувда АҚШнинг иштироки йўқлиги, келишувлар пайти, бир тўхтамга келишда мураккаб вазифани олдимизга қўяди. Вазиятдан унумли фойдаланиш учун улар кузатувчи мақомида қолмоқда. Бу билан келишув қарорларининг самарадорлиги тушиб бормоқда”.

Маълумот учун, АҚШнинг собиқ президенти, Обама маъмурияти Суриядаги мухолифат кучларни қўллаб келган эди. Амалдаги етакчи Трамп эса Сурия масаласида аниқ позициясини ҳали билдирмади. Шу ойда ўтказилган Остона учрашувида ҳам томонлар муваффақиятли келишувларга эриша олмаган эди.
Алишер Рўзиоҳунов