...
МЕНЮ
ONLINE TV

Остонада Суриядаги аҳолиниг келгуси тақдири муҳокама этилди


14:13, 17.02.2017 Олам
 2 309

Остонадаги учрашув мобайнида, Суриядаги кучлар тинч аҳоли яшаш пунктларида ўт очмасликка келишиб олди.

Бундан олдин хабар берганимиздек, кеча, 16 февраль куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Сурия инқирозини бартараф этиш масаласида етакчи давлатлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда Сурия мухолифат гуруҳлари ҳам иштирок этди. Фақат сўнгги учрашувдан фарқли равишда, бу сафар 15 та эмас, балки 9 гуруҳ мухолифат кучи вакили сифатида Остонага етиб келган.
 
Иштирокчи давлат делегация вакиллари кенгайтирилган тартибдаги учрашувга соат 19:00 да киришди. Иккинчи марта Остонада ташкил этилган мазкур учрашувни Қозоғистон Республикаси ТИВ ўринбосари Оқилбек Камолдинов очиб берди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг вақтинча аъзоси сифатида у мамлакатининг Сурия муаммосини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.
 
Шундан сўнг, кун тартибида муҳим ўрин эгаллаган мавзулардан бири – Суриядаги тинч аҳоли яшаш пунктларида ўт очишни тўхтатишга доир муҳокамалар бошланди.
 
Суҳбатда “Ал-Алам” (Сурия) телеканали директори Ҳуссайн Муртад қуйидагича фикр билдирди:
 
“Биз аҳоли пунктларида ўт очмасликка келишганимиз билан, ИШИД ва “Ал-Қоида” гуруҳларига алоқадор кишилар ҳар жойда қўпорувчилик ҳаракатини давом эттиряпти. Айниқса, Фаластин ва Иордания чегарасига яқин ҳудудларда истиқомат қилаётган Сурия аҳолиси ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда”.
 
Биринчи кун учрашувлари давомида Суриядаги тинч аҳоли яшайдиган пунктларда ўт очишни тўхтатиш асосий муҳокама мавзуси бўлган бўлса, йиғилиш сўнггида шундай пунктлар белгилаб олинди.
 
Маълумот учун, иккинчи марта ўтказилган бу учрашув мавзуси эндиликда 23 февраль куни Женева шаҳрида ҳам муҳокама қилинади.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Сурия Инқирози Оқилбек Камолдинов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!