...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Қозоғистонда Сурия масаласи ҳал этилади


10:50, 16.02.2017 Олам
 2 145

Остана шаҳрида Сурия инқирозини тугатиш учун барча томонлар учрашувга етиб келди.

Бундан аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 февраль куни Остона шаҳрида Сурия инқирозини бартараф этиш учун томонлар учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мамлакат ТИВ матбуот котиби Ануар Жайнаков йиғилишда иштирок этиш учун таклиф қилинган вакилларнинг барчаси Қозоғистон пойтахтига етиб келгани, учрашув бошланиш арафасида эканини маълум қилган.
 
Бундан ташқари, у Қозоғистонга Сурия ҳукуматига мухолифат, “Жаиш ал-Ислам” гуруҳининг вакили Муҳаммад Аллуш ҳам келганини тасдиқлади.
 
Маълумот учун, Россия ТИВ Остонада кенгайтирилган тартибдаги учрашувлар бошланишидан аввал, Туркия томони билан учрашиб, сўнгги сиёсий вазиятлар юзасидан келишиб олади.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Жаиш ал-Ислом Ануар Жайнаков Сурия инқирози 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!