“Жаиш ал-Ислом” террорчилик гуруҳи Дамашқ атрофидаги ҳудудларда террорчилик ҳуружларини олиб боради.
Таъкидланишича, террорчи гуруҳ ҳукумат расмий вакиллари билан бугун, 8 апрель куни бир стол атрофида йиғилиши кутилмоқда.
ОАВларга кўра, мазкур мурожаат ҳукумат қўшинларининг Шарқий Ғутадаги охирги икки кун ичида мувафаққиятли ҳарбий ҳаракатлар олиб борганидан сўнг берилган.
Олдинроқ, Сурия қўшинларининг Шарқий Ғутада олиб борган ҳаво ҳужумлари натижасида 50 га яқин террорчи йўқ қилинганини маълум қилган эдик.