Қирол Салмон Сурия инқирозини Останадаги музокаралар доирасида ҳал қилиш учун Россия ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Икки давлат раҳбари музокаралари ортидан матбуот анжуманида иштирок этган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот беришича, Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз — Сурия инқирозни бартараф этиш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва Сурияда терроризмга қарши биргаликда курашишга келишиб олганлигини маълум қилади.
Шунингдек, Яқин Шарқдаги ўзгаришлар икки раҳбарнинг музокараларида кенг муҳокама қилингани Россия ташқи ишлар вазирининг баёнотида алоҳида эътироф этилган.
Хабарда маълум қилинишича, Қирол Салмон Сурия инқирозини Останадаги музокаралар доирасида ҳал қилиш учун Россия ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва Россия томони ҳам Суриядаги мухолиф гуруҳларни бирлаштирувчи расмий Риёд саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Россия ва Саудия Арабистони раҳбарлари ўртасида энергетика, қишлоқ ҳўжалиги, мудофаа саноати ва инфратузилма объектлари ривожлантириш каби соҳаларни ўз ичига олган 14 та келишув ва битимлар имзоланди.
Ушбу ташриф — Россия тарихида биринчи марта Саудия қиролларининг Москвага расмий ташрифи ҳисобланади ва у “тарихий воқеа” деб эътироф этилди.