...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия делегацияси Туркия томони билан Остонада учрашади


13:12, 15.02.2017 Олам
 1 874

Икки мамлакат сўнгги кунларда юз берган сиёсий тушунмовчиликларга аниқлик киритади.

Бундан аввал, Суриядаги инқирозни бартараф этиш бўйича Эрон, Россия ва Туркиянинг делегациялари Сурия ҳукумати ҳамда мухолифат кучлар вакиллари ҳозирлигида юқори даражадаги учрашув ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Учрашувнинг иккинчи доираси бошланишига қадар Туркия ва Россия делегацияси вакиллари икки томонлама суҳбатга киришади. Икки мамлакат сўнгги кунларда юз берган сиёсий тушунмовчиликларга аниқлик киритади. Айни вақтда учрашувда иштирок этиш учун Туркия делегацияси Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига етиб келди.
 
Йиғилиш якунида ҳал қилувчи якуний ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, олий даражада ўтиши кутилаётган делегациялар йиғилишида АҚШ ҳукумати кузатувчи давлат мақомида иштирок этиш учун таклиф қилинган эди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Сурия инқирози 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!