...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда президент сайлови қачон ўтказилиши маълум қилинди


12:54, 15.02.2017 Олам
 2 328

Алмазбек Атамбаев 2011 йилда президент этиб сайланганди. Унинг ваколати 2017 йил кузда ниҳоясига етади.

Ўзбекистонга қўшни бўлган Қирғизистон Республикасида навбатдаги президент сайлови 19 ноябрда ўтказилади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг Матбуот хизмати хабар тарқатди.
 
Алмазбек Атамбаев 15 февраль куни сайлов ва референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия раиси Нуржан Шайлдабековани қабул қилди. Қирғизистон раҳбари президент сайлови конституция қонунларида белгиланганидек, ноябрь ойининг учинчи якшанбасида ўтказилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бу кун эса 19 ноябрь санасига тўғри келади.
 
Алмазбек Атамбаев “Сайловгача қолган 9 ойда барча камчиликларни бартараф этиш, янги давлат раҳбари сайловини очиқ ва адолатли тарзда ташкил этилишини таъминлаш зарур”, дея таъкидлаб ўтди.
 
Қирғизистон конституциясга кўра, мамлакат президенти 6 йилга сайланади. Бир киши фақат бир маротабагина раҳбарлик лавозимини эгаллаши мумкин. Алмазбек Атамбаев 2011 йилда президент этиб сайланганди. Унинг ваколати 2017 йил кузда ниҳоясига етади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Алмазбек Атамбаев Қирғизистон президенти сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!