...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суарес пенальтидан гол урган ўйинда Ўзбекистон Уругвайга имкониятни бой берди


09:14, 08.06.2018 Спорт
 3 289

Уругвай ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Бугун, 8 июнь куни Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳридаги “Сентенарио” стадионида Уругвай ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда Ўзбекистон 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
 
“Учрашувда миллий терма жамоа мураббийлари асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказди”, дея ёзади ЎФА Матбуот хизмати.
 
Ўйиндаги дастлабки голни 31-дақиқада Жоржиан де Арраскаэта киритди. У Луис Суарес томонидан ошириб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. 53-дақиқада Рустам Ашурматов тўпни қўл билан ўйнади дея хулосага чиқарган ҳакам, Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасига пенальти белгилади. Пенальтини Суарес аниқ бажариб ҳисобни 2:0 га етказди. 73-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Хосе Мария Хименес дарвозага аниқ йўллаб Уругвай терма жамоасининг учинчи голини киритди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида Қатар миллий терма жамоасига қарши ўтказади.
 
Ўртоқлик учрашуви.
Монтевидео, “Сентенарио” стадиони
Уругвай – Ўзбекистон 3:0.
Голлар: Жоржиан де Арраскаэта (31), Луис Суарес (54), Хосе Мария Хименес (73).
 
Уругвай МТЖ: 1. Фернандо Муслера, 16. Максимилиано Перейра (Диего Лаксалт, 58), 3. Диего Годин, 2. Хосе Мария Хименес, 22. Мартин Касерес, 8. Нахитан Нандез, 6. Родриго Бентанкур, 15. Матиас Весино (Лукас Торрейра, 58), 10. Жоржиан де Арраскаэта (Карлос Санчес, 65), 9. Луис Суарес (Кристиан Стуани, 83), 21. Эдинсон Кавани.
 
Ўзбекистон МТЖ: 1. Суюнов Элдор, 2. Ашурматов Рустам, 3. Аъзамов Шерзод, 4. Комилов Акромжон, 6. Ғаниев Азиз (Алибоев Икром, 73), 7. Хамробеков Одил (Ғиёсов  Хуршид, 73), 10. Турғунбоев Азиз (Яхшибоев Жасур, 58), 11. Ўринбоев Забиҳилло (Абдухолиқов Бобур, 45), 15. Муҳаммадиев Шухрат (Отахонов Аббос 58), 17. Машарипов Жалолиддин, 22. Сиддиқов Жавоҳир (Шихов Санъат, 81).
 
Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (9), Рустам Ашурматов (53), Матиас Весино (57)
 
Четлатиш: Комилов Акромжон (79).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Уругвай Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!