
“Qalampir.uz” Анвар қори Турсуновнинг оиласига яқинлар билан мулоқотдан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари билан боғланди.
Бироз аввал, ижтимоий тармоқларда Анвар қорининг вафот этгани ва унга бугун, жума намозидан сўнг жаноза ўқилиши ҳақидаги хабарлар яна урчиди.
“Qalampir.uz” Анвар қори Турсуновнинг оиласига яқинлар билан мулоқотдан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати билан боғланди.
“Бугун соат 9:00 га кўра Анвар қори Турсунов тирик. Бироқ олимнинг аҳволи ўта оғир”, дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев.
Эслатиб ўтамиз, Анвар қори Турсунов 2 ойдан буён кома ҳолатида ётибди.