...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соҳибқирон Амир Темур ҳақида 9 факт


01:34, 09.04.2016 Жамият
 16 722

Шўро даврида номига қора суртилиб, қўнхўр деб уқтирилган Амир Темур номи Истиқлол сабаб қайта тикланди. Оҳори кетиб, атайин оёқости қилинган обидалар, мақбаралар, мадраса ва муқаддас қадамжоларга қайтадан жон ато этилди.

Ўзбекистон неча даҳолару донишмандларга, шоиру саркардаларга, алломаю уламоларга, бунёдкор, адолатли шоҳларга бешик бўлган, алла айтган диёр. Уларнинг саноғига етмайсан киши. Абу Али ибн Сино бўладими ёки Фаробий, Алишер Навоий бўладими ёки Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳар бири билан фахрлансак, ғурурлансак, қаддимизни ғоз тутиб, улар изидан борсак арзир.
 
Шоҳ ва саркарда, донишманд, ўзи тузган катта давлат билан дунё тарихида ўчмас из қолдирган бунёдкор Амир Темур нафақат буюк бобокалонимиз, балки ғурур ва ифтихоримиздир.
 
“Агар бизнинг куч-қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурдирган иморатларга боқинг”. Соҳибқироннинг бу гапи неча юз йилларким ўзбекнинг куч-ғайрати, шижоати, бунёдкорлиги ва қудратидан далолат бериб турибди. Шўро даврида номига қора суртилиб, қўнхўр деб уқтирилган Амир Темур номи Истиқлол сабаб қайта  тикланди. Оҳори кетиб, атайин оёқости қилинган обидалар, мақбаралар, мадраса ва муқаддас қадамжоларга қайтадан жон ато этилди. Китобларда номи қонхўр жаллод деб қайд этилган Темур номи оқланиб, давлат ва халқ учун қилган хизматлари, қурдирган боғларию саройлари, дунё илмига қўшган ҳиссаси, олиб борган одилона сиёсати юзага чиқди. “Темур тузуклари” эса янги авлод тарбиясидаги энг асосий восита сифатида тан олинди. Бунёдкорлик бобомизнинг энг катта ҳаётий ғояси бўлганлигини унинг тузук­ларидан ўқиб билишимиз мумкин: “Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, қай бир жойдан бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим”.
 
Бу йил соҳибқирон таваллудига 680 йил тўлди.
 
Буюк саркарда Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган.
 
Қуйида эътиборингизга Амир Темур ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.
 
1. Амир Темур “Таржимаи ҳол”ида айтишича,  ҳаёти мобайнида беш нарсага қатъий эътиқод қилиб,  уларга доимо амал қилган:  Оллоҳ,  тафаккур,  қилич,  имон ва китоб (битик)дир.
 
Шунингдек, у давлат бошқарувида “Куч – адолатдадир” деган шиорга амалга қилган.
 
2. Амир Темур Хитойга юриш қилишга тайёргарликни 1398 йилдаёқ бошлаган. Турк султони Боязид Йилдирим билан бўлган уруш Хитой юришини орқага сурган эди. 
 
3. 1941 йилда 20 июнда Амир Темур қабри очилади ва икки кун ўтгач Германия СССРга ҳужум қилади. Шундан сўнг одамлар орасида Темур қабрининг очилиши туфайли уруш бошланди деган гап сўзлар тарқалади.  Лекин,  фашистлар Совет Иттифоқига ҳужум қилиш режасини анча олдин тузиб қўйган эдилар.
 
Иккинчи жаҳон урушининг бошланишини Амир Темур қабрининг очилиши билан боғлайдиганлар жуда кўп. Бу ҳақда катта илмий мақолалар, ҳужжатли фильмлар, кўрсатувлар ҳам тайёрланган эди. Темур қабридан олинган бош суяк парчалари ўз жойига қайтарилгач, уруш барҳам топган деган тахминлар ҳам йўқ эмас.
 
4. Ўзбекистонда Амир Темурнинг учта ҳайкали мавжуд.  Тошкентдаги соҳибқирон ҳайкали 1994 йил 31 август, мустақиллик куни арафасида ўрнатилган бўлиб, у таниқли ҳайкалтарош Илҳом Жабборов томонидан ясалган. Темур ҳайкалидан унчалик узоқ бўлмаган ҳудудда 1996 йил, Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Темурийлар тарихи давлат музейи қад ростлади. Бугунги кунга келиб ушбу музейда Темурийлар тарихига оид 3,5 мингдан зиёд экспонатлар сақланади.
 
Самарқандаги Амир Темур ҳайкали 1996 йилда ўрнатилган.  Шаҳрисабздаги Амир темур ҳайкали шу йилда қадр ростлаган. Ҳайкалтарошлар: Илҳом ва Камол Жабборовлар.
 
5. Амир Темур қўшинларининг сони 200 минггача етган.  Қўшин ўнлик, юзлик, минглик ва туманларга бўлинган. 
 
6. Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятида икки давр яққол кўзга ташланади:  биринчи даври (1360-1385) Мовароуннаҳрни мўғул хонлигидан озод қилиб, ягона марказлашган давлат тузиш, ўзаро урушларга барҳам бериш бўлса, иккинчи даври (1386-1405) икки йиллик, уч йиллик, беш йиллик, деб аталувчи бошқа мамлакатларга юришлари билан характерланади.
 
7. Турғун Файзиевнинг “Темурий маликалар” асарида ёзилишича, Амир Темур суюкли рафиқаси Сарой Мулк хонимдан фарзанд кўрмаган. Аммо соҳибқирон ўз ўғли Шоҳруҳ Мирзони, суюкли набиралари Муҳаммад Султон Мирзо, Халил Султон Мирзо, Улуғбек Мирзо ва бошқа мирзоларни бевосита зукко Сарой Мулк хоним тарбиясига топширган эди.
 
8. 1405 йил 8 февралда соҳибқирон Амир Темур Ўтрорда вафот қилгач,  Самарқанд тахтига унинг  набираси  Халил  Султон  Мирзо(1384-1411)  ўтирди. Ибн  Арабшоҳнинг  берган маълумотига кўра, Халил Султон Мирзонинг хотини Шод Мулк бегим 1408 йилда Сарой Мулк хонимни  заҳарлаб  ўлдирган.
 
9. Амир Темурнинг 1395 йилда Тўхтамишхон устидан қозонган ғалабаси русларнинг муғуллар зулмидан озод бўлишини 200 йилга тезлаштирган.
Тарихий манбалар асосида
Руслан Сулаймонов тайёрлади

Теглар:Амир Темур Истиқлол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

mexriddin
02:59 06.05.2016

қўнхўр balki ozlaring xam togri yozishni organsanglar bolarmidi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар