...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат, ҳайдовчилар! Бугун Тошкентда баъзи кўчаларда ҳаракат тўхтатилади


15:50, 07.08.2018 Жамият
 2 256

Кўчаларда белгилар алмаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бугун, 7 август куни соат 22:00 дан бошлаб Тошкент шаҳрининг Нукус – Амир Темур чорраҳасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Амир Темур майдонигача автотранспортлар қатнови вақтинча тўхтатилади.
 
Йўл ҳаракати бошқармаси техник воситаларидан фойдаланиш департаменти йўл белгиларини янгилаш, таъмирлаш ишлари олиб бориши сабаб юқорида номлари келтирилган кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
 
“Вақтинчалик ноқулайликлар учун ҳамшаҳарларимиздан узр сўраймиз!”, дейилади Тошкент шаҳар Матбуот хизмати хабарида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Амир Темур кўчаси Тошкент шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар