...
МЕНЮ
ONLINE TV

Совет танкларидан Хитой ЗРМгача. “Тревога” вақтида қандай ҳарбий техникалар ишга солинди?


17:14, 15.12.2018 Жамият
 7 356

Ноябрь ойи охирида Ўзбекистон тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулотлар ўтказилганди.

Хабарингиз бор жорий йил 26-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига мувофиқ Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш учун комплекс ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
 
“Российская газета — русское оружие” сайти мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулот вақтида қандай техникалар ишга солинганига эътибор қаратди.
 
Таъкидланишича, машғулотлар вақтида асосан советлар намунасидаги БМД-1, БТР-70 и БТР-80, 2С1 “Гвоздика” ўзиюрар техникаси, БМ-21 реактив қурилмаси ҳамда янги икки ва уч томонлама “Урал” ҳарбий машиналари ишга туширилган.
 
Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ Ўзбекистон армиясида БМП-2Д техникалари мавжуд. Мазкур узатмали пиёдалар ҳарбий машиналари қўшимча зирҳ ва кучайтирилган зирҳли экран билан жиҳозланган.
 
Ўзбекистон Қуролли кучларида Т-62 ва Т-62М танкларидан ҳам фойдаланилади. Шунингдек, машғулотларда турли модификациядаги Т-72 танкларидан ҳам фойдаланилган.
 
Ўзбекистон ҚКларида 300 дан ортиқ Oshkosh M-ATV зирҳли автомобиллари мавжуд. Улар АҚШда ишлаб чиқарилган.
 
Ўзбекистон зирҳли танк ва автомобиль техникаларини мустақил равишда таъмирлашни ўрганиб олгани учун ҳарбий ускуналар яхши ҳолатда.
 
Авиацияда Миг-29, Су-25 ва европа транспорт самолёти C295W таништирилган. Ҳавога бўлса Ми-8 ва Ми-24 самолётлари, AS 332 Super Puma ва янада енгилроқ бўлган AS 350 Ecureil вертолётлари кўтарилган.
 
Булардан ташқари, Ўзбекистон мазкур машғулотлар вақтида илк бор Хитой Халқ Республикасидан сотиб олинган AS 350 Ecureil зенит-ракета мажмуаси очиқ намойиш қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, ҳарбий машғулотлар вақтида фаол иштирок этган офицер ва аскарлар мукофотланди. Жумладан, энг фаол полковник Президент совғасига муносиб кўрилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тревога 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар