Бундай ўзаро нисбат барча соғлиқни сақлаш тизими муассасалари хизматида тўлақонли етарли эмас.
Тиббиёт олий таълим муассасаларига қабул квотасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги янги Низом ушбу вазиятни ҳал қилувчи восита бўлиб хизмат қилади.
Квоталарни ишлаб чиқишда мулкчилик шаклидан қатъи назар, мамлакатимиздаги барча тиббий муассасаларнинг кадрларга эҳтиёжлари ҳисобга олинади, деб аниқлик киритади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Таклифлар тиббиёт муассасаларидаги тиббий ходимлар бўш иш ўринларини ҳисобга олиб шакллантирилади. Мутахассислар билан таъминланиш ва тиббий ходимларга эҳтиёж бакалавриат йўналишида охирги 4–7 йил давомида, кейинги 2–3 йил давомида эса мутахассислиги бўйича магистрларга бўлиши мумкин.
Тиббиёт муассалари ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлигига тиббий ходимларга эҳтиёжи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт. Шу билан бирга, хусусий тиббиёт муассасалари ҳам ўзларининг ходимдларга бўлган эҳтиёжи ҳақидаги маълумотни тақдим этиши мумкин.
Шунингдек, олий ўқув юртини тамомлаганларни иш билан таъминлашни назорат қилиш мажбурияти ҳам юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 30 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди ва турли йўналишлар бўйича 72 мингдан ортиқ шифокорлар фаолият юритади.