...
МЕНЮ
ONLINE TV

Улуғбек Раҳматуллаевнинг "Қирмизи олма"сини Туркияда ҳам тинглашяпти


13:26, 12.02.2016 Шоу-бизнес
 3 706

Ва ниҳоят бизникилар ҳам хориждан ўғирлаш ўрнига ўзимизники билан мақтана оладиган даражадаги қўшиқлар ярата оляпти.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаевнинг сўнгги вақтларда тақдим этаётган қўшиқлари тингловчилар томонидан яхши кутиб олинаётгани ҳеч кимга сир эмас. Хонанданинг куни кеча мухлислар эътиборига ҳавола этган “Қирмизи олма” таронаси ҳам кўпчилик мухлисларнинг кўнглига йўл топа олди. Раҳматуллаев Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали бу қўшиғи ҳатто Туркияда ҳам тингланаётганини маълум қилди. Туркиялик мухлислар қўшиқнинг шеърини турк тилига таржима қилиб Раҳматуллаевга йўллашган.Хонанда эса бу сатрларни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлади.
 
Kırmızı elma tatlı olurmuş,
Yarım ay birgün dolunay olurmuş.
Düğüne kadar sevgi bu arzu-heves,
Hakiki sevgi sonra olurmuş.

Heyecanlanıp ona doğru acele edersin,
Bazen Irmak gibi dolup taşarsın.
Kim olsa kaderinde yazdığı ile,
Sevib-sevilip mutlu yaşası.

Kırmızı elma tatlı olurmuş,
Yarım ay birgün dolunay olurmuş. 
Doyunca kadar sevgi bu arzu-heves, 
Hakiki sevgi sonra olurmuş.

Evin saray olmasa olur,
Sen mecnun oldun o ise.
Leyla Gönüller mutluluk sevinçle dolsun,
Iki gönülün Bulduğu sevgi sebepli.

Kırmızı elma tatlı olurmuş,
Yarım ay birgün dolunay olurmuş.
Düğüne kadar sevgi bu arzu-heves,
Hakiki sevgi sonra olurmuş.

Хонанда ўз мулоҳазалари сўнгида “Бу қўшиғимга клип олсаммикан ё керакмасми?” дея мухлисларининг фикри билан қизиқди. Ўзбек шоу-бизнесида ижод қилаётган хонандаларнинг қўшиқлари хорижда ҳам ўз мухлисларини топаётгани қувонарли ҳол. Ва ниҳоят бизникилар ҳам хориждан ўғирлаш ўрнига ўзимизники билан мақтана оладиган даражадаги қўшиқлар ярата оляпти. Айнан Улуғбек Раҳматуллаевнинг ижодига назар ташлайдиган бўлсак, ўтган йил охирида ҳам унинг ижодида бундай қўшиқлар жуда кўп бўлди. “Она” ва “Қайтар дунё” номли қўшиқлари шулар жумласидандир.

Теглар:Улуғбек Раҳматуллаев Қирмизи олма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

lucky
07:48 13.02.2016

O'zbekcha qo'shiqlar xitoyda juda ko'p eshitiladi, uygur tiliga juda ko'p tarjiman qilinadi va aytiladi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!