Бу ҳақда 29 ёшли аёл Олмалиқ шаҳар ИИБга мурожаат қилган.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлимига 29 ёшли аёл мурожаат қилиб, номаълум шахс унга тегишли "Fly" русумли қўл телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб йигит содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.