...
МЕНЮ
ONLINE TV

Софья Марияни ортда қолдирди


17:35, 12.11.2015 Жамият
 2 776

Софья дунё бўйича энг машҳур исм саналган Марияни ортда қолдириб, биринчиликни эгаллади.

   Дунё бўйича қизларга кўйилаётган энг оммабоп исм аниқланди. Статистик маълумотларга қараганда, сўнгги икки йил ичида жаҳоннинг кўплаб давлатларида Софья исми қизларга қўйиладиган бошқа исмларга нисбатан етакчилик қилмоқда. Қизиқ, нима учун турли минтақаларда яшовчи, бир-биридан фарқ қилувчи миллатларга мансуб ота-оналар фарзандларига айнан шу исмни маъқул кўришади? Олимлар бу саволга ҳозиргача жавоб топишгани йўқ. Бундан аввал энг машҳур қизлар исми Мария ҳисобланар эди.

   Letidor.ru интернет нашрининг хабар беришича, Софья исми Украина, Словакия, Эстония ва Латвияда биринчиликни эгалламоқда. Ўзбекистонда ҳам ота-оналарнинг Софияхон исмини фарзандига бериши урфга айланиб улгурди. Масалан, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Ўзгариш маҳалласида истиқомат қилувчи Гулчехра Муҳаммадхонова 2013 йил туғилган набирасига Софияхон деб исм қўйди. Исмлар луғатида келтирилишича, Софья - илм, зеҳн ва ўткир истеъдод маъноларини англатади. Исмшунос олим Лаура Уаттенбергнинг таъкидлашича, ўғил болаларга қўйиладиган исмлардан Муҳаммад дунё бўйича биринчиликда турибди.
Умида Мухторбекова

Теглар:Софья Мария 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар