...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ талаба: “Алишер Шодмонов, мен сизни ёмон кўраман!”


13:19, 23.07.2018 Жамият
 30 107

У ўз хатида вазирни ёмон кўришини ёзган ва бунга сабабларни келтириб ўтган.

Ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг маоши, уларнинг халқ орасидаги обрўсини ошириш масаласи бугун ҳукумат даражасига кўтарилди. Президент бош минбардан туриб бир неча бор ушбу масалага тўхталди. Бу орада улар мажбурий меҳнатдан озод этилди. Пахта терими, кўча тозалаш каби ишларга жалб қилинмайдиган бўлди. Аммо маошда юқори ўзгариш кузатилгани йўқ.
 
Ижтимоий тармоқларда бу мавзу бир неча ойлардан буён трендда. Соҳага алоқадор бўлган ҳам, бўлмаган ҳам айтишга сўз, танқид қилишга масала топа оляпти. Кўплари асосли. Facebook фойдаланувчиси Абдулазизхон Акрамовнинг Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ёзган очиқ хати эса ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда. У ўз хатида вазирни ёмон кўришини ёзган ва бунга сабабларни келтириб ўтган.
 
Мен вазирни ёмон кўраман.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазири Алишер Шодмоновга
 
Аниқ эслолмайман, Алишер Навоийнинг қайсидир асарида табибнинг бемор олдига келиш саҳнаси бор. Унда табиб отда, зарбоф тўн кийган ва қўлида қимматбаҳо узуги бор қилиб тасвирланган. Тасвирдан кўринадики, табиб ўзига тўқ киши бўлган.
 
Ўзи мундоқ юзаки тарихни ўрганиб кўрилса ҳам ҳамма даврларда шифокор, табиблар эл олдида ҳурматли ва ўзига тўқ кишилар бўлган. Лекин мустақиллик йилларига келиб бу хол 180 градусга ўзгарган.
 
Институтда ўқиб юрган пайтларимизда сиз Урология кафедраси мудири эдингиз. Аниқ эслайман, бир тадбирда шифокор бурчи ва вазифалари хақида гапириб, шифокор моддий манфаатни кўзлаб иш қилмаслигини уқтиргандингиз. Ва мавзудан бироз четланиб, келажакда бизни яхши ҳаёт ва шарафли касб кутаётганини ва ҳали биз ҳурмат, моддий таъминотдан умуман танқислик кўрмаслигимизни айтиб, бизни руҳлантиргандингиз.
 
Кейинроқ, сиз ректор бўлдингиз. Моддий эҳтиёжи туфайли инсофини унутган бир қанча устозларни асл қиёфалари бизга ҳаётда доим билим, тўғрилик билан яшаб бўлмаслигини ва пул кўп нарсани ҳал қилишини жуда чиройли тушунтирди
 
Аммо институтни битирмагунча осмонларда учиб юравердик. Тўланаётган контрактлар ортида оила аъзоларимизнинг қанчадан қанча меҳнати, умидлари ва орзулари бор эди. Биз институтни битиргач, бу сарфланган орзу-умидлар ва моддий камчиликни ортиғи билан қоплашга ишонардик. Афсуски, чучварани хом санаган эканмиз
 
Етти йиллик ўқиш даврида ҳар йили пахта мавсуми бошланиши биланоқ, 2 ойга пахтага кетардик. Математикани сал-пал тушунган одам ҳам 7 йилда 2 ойдан пахтага чиққан одамни 14 ойи пахта даласида ўтиб кетганлигини жуда яхши тушунади. Ҳолбуки биз 14 ойга хам контракт тўлардик. Бир-биримизга ҳазиллашиб агар шифокор бўлмасак, фермер бўламиз дер эдик.
 
Энди мавзуимни моддий манфаатдан бошлаганимнинг сабабини айтиб берсам. Бундан аввалроқ хам шунга ўхшаш мақола элон қилгандим.
 
Ҳозирги кунда давлат бюджети таъминловчи ташкилотлар ичида энг касбий тарафдан нохақлик қилинаётган соҳа бу – тиббиётдир!
 
Оммавий ахборот воситаларини доим кузатиб бораман. Жуда камдан кам холларда шифокорларни нолиган мақолаларига кўзим тушади.
 
Бунинг сабабини мен қуйидагиларда деб ўйлайман:
 
1) Шифокор қасамёди. Бунда моддий манфаатсиз даволайман деган банд бор.
2) Етти йиллик таълим.
3) Ҳафсаласи пир бўлган шифокорлар
 
Гиппократ ва Гален даврида тиббиёт гуллаб яшнаган. Бундан бир ярим минг йил аввал. Чунки у даврда қулдорлик даври бўлган. Шифокорлар ўзига тўқ бўлгани учун фақат даволаш билан машғул бўлган. Улар ижара тўлайман, комуналка тўлайман, оила боқаман деган хаёлдан фориғ бўлган.
 
Масалан, 7 йиллик таълимни тугатган УАШ фаолиятига енгил назар ташласак: қанақадир 740 минг ойликка УАШ...
 
1) 5- 6 минг аҳолиси бор ( қонунда 1200 та) участкага боши билан жавоб беради. Шу қисмнинг ўзиёқ қул эканлигини кўрсатади.
 
2) Ҳар ой УАШлар ўзига тегишли худуддан 10-12 та аёл бачадонига БИВ контрацепсия ( спирал) қўйишга мажбур. Бўлмаса, ойлигидан қирқилади. Қалбаки ҳужжатлар шу ердан пайдо бўлади.
 
3) Ҳар ой 2-3 тадан ИЖК ихтиёрий жаррохлик контрацепсияси (тухумдон йўлларини бойлаш) қилдириши керак. Бўлмаса, ойлик қирқилади.
 
4) Ўлимга “справка” бериши керак. “Отчёт”ларни тўлдириб бормаса, ойлигидан қирқилади.
 
5) Режаланмаган туғруқ бўлса ойлигидан қирқилади.
 
6) 0 ёшдан 150 ёшгача, ҳомиладор, бола, қария фарқи йўқ: ҳаммасини даволаши керак. Хато қилса, ойлигидан қирқилади, шарманда қилинади.
 
7) Ҳар куни ишдан кейин чақирувларга уйма-уй бориб даволайди. Сабабсиз боролмаса, ойлигидан қирқилади.
 
8) Участкада бирор болани ичи кетса, гепатит бўлиб қолса, ойлигидан қирқилади.
 
9) Бемор анкетасига келса-келмаса ёзиб бориш керак. Бўлмаса, ойликдан қирқилади.
 
10) Ўтирган хонангни ёнингдан ремонт қилмасанг, гул, парда, плакат илмасанг, ойлигингдан қирқилади.
 
11) Бемор чўнтагинга ойда бир марта 3-4 минг солиб қўйса ва бундан бош шифокор хабар топса, бизга узатмаяпсан деб ойлигидан қирқилади.
 
Санаганларим 10дан бири, холос.
 
Энди Алишер Қаюмович, сизни нега ёмон кўришимни асосласам.
 
Бу ёмон кўришим шахсий адоват туфайли эмас, бутун бир миллат шифокорларининг шарафини ҳимоя қилиб, улар учун ҳеч нарса қилмаётганингиз учун.
 
Қанақадир ускуналарга 60 миллиард эконом қилиб призидент олдида очко олдингиз, аммо шифокорларингиз шароитини яхшилашга нима қилдингиз?
 
Эл ҳозир шифокорларни порахўр, билимсиз, қўпол деб хисоблайди. Нега қўпол, чунки ишдан кўнгли совиган, беморларни даволагиси келмайди.
 
Нега порахўр, чунки қоровулнинг ойлигини олади ва қулдек ишлайди.
 
Нега билимсиз, икки йиллаб пахтага чиқиб порахўр домлалар қўлида ўқиган.
 
Хозирги кунда жадал ўзгаришлар бўлаётган пайтда Халқ таълими вазири ва халқ гапиравериб ходимини ойлигини оширди, имтиёзлар жорий қилмоқда. Сиз нима қилдингиз? Facebook’да жавоб бермайдиган профилингиз ва Дима Қаюмнинг уйига бориб очко олишдан бошқа?
 
Тўғри, бошқалар наздида калта ўйлаётгандай туюлишим мумкин. Фақат вазирга боғлиқмас, деган баҳоналар ҳам ўтмайди. Сизга боғлиқ бўлмаса, кимга боғлиқ? Ҳарбий, ўқитувчидан нима кам жойимиз бор бизни?
 
Ойликни кулгули қилиб оширишнинг кераги йўқ. Қайта кўриб чиқиш керак ҳаммасини.
 
УАШ тизимини бекор қилиш керак. Қоғозбозлик, мажбурий меҳнатни умуман йўқотиш керак. Ойликни камида 5 млндан бошлашга ва имтиёзлар жорий қилишга харакат қилиш зарур.
 
Лекин сиз буларни қилмайсиз. Шунгаям ёмон кўраман сизни!
 
Агар ёзганларимни ўқисангиз, шифокорлар аҳволини яхшилашга бугундан қаттиқ киришинг ёки бошқа киришадиган кишига ўрнингизни бўшатинг.
 
Институтда Иқтисодиёт назарияси деган фан ўқитилган бизга. Жуда яхши ўқитувчимиз бўларди. Бир курсдошим бизга иқтисодиёт нега керак, деганида ўқитувчимиз “Агар шифокор бўлиб оила боқа олмасанглар, бозорни ўрганиб олишларинг учун”, деганди. Ўзларини турмуш ўртоғлари хам шифокор эканликларини кейинроқ билганмиз. Бир дарсда шифокор, бош врачлар, бўлим мудирлари қандай пул топиш мумкинлигини (ноқонуний) ҳазил аралаш айтиб бергандилар.
 
Иқтисод муаллимимиз нақадар хақ бўлиб чиқди. Айни кунлардаги шифокорлар оиласини боқа олмаяпти. Шунинг учун ҳам сизни ёмон кўраман. Хулоса сиздан.
 
P/S.: Айтганча ўша Иқтисодиёт назарияси фани ўқитувчимиз турмуш ўртоғингиз Гулбаҳор опа Шодмонова эдилар.
 

Теглар:Алишер Шодмонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар