...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдурашид Дўстум Афғонистонга қайтиши 14 кишининг ҳаётига нуқта қўйди


13:11, 23.07.2018 Олам
 10 628

Террорчилик ташкилотларига қарши кураш, бундан буён аёвсиз олиб борилади

Кеча, 22 июль куни Афғонистон Ислом Республикаси вице-президенти Абдурашид Дўстум мамлакатга қайтди. Пойтахт Қобулда уни кўпсонли тарафдорлари кутиб олди.
 
Вице-президент бўлган самолиёт Қобул халқаро аэропортига келиб қўнганидан ярим соат ўтиб, унга нисбатан суиқасд уюштирилди. Аэропорт яқинида кучли портлаш рўй берди. Портлаш натижасида 14 киши ҳалок бўлган ва 60 киши яраланган.
 
Қобулда ўтган учрашувда Абдурашид Дўстум чиқиш қилиб, Туркияда бўлиб турган вақти учун расмий Анқара ва турк халқига миннатдорчилик билдирган.
 
Шу билан бирга, Абдурашид Дўстум мамлакатда тинчлик ҳукумрон бўлиши учун, барча зарур имкониятларни кенгайтиришга тайёр эканини урғулаб, Афғонистон ҳудудида фаолият олиб бораётган террорчилик ташкилотларига қарши кураш, бундан буён аёвсиз олиб борилишини таъкидлаган.
 
Бир неча ой аввал, Абдурашид Дўстум даволаниш мақсадида Туркия Республикасига жўнаб кетган эди. Даволаниш муолажалари тугагандан сўнг, расмий Қобул вице-президентни мамлакатга қайтишига рухсат бермаган. Шундан сўнг, Абдурашид Дўстумни Афғонистонга қайтиб келишини талаб қилиб, Қобулда кўп минг кишилик намойишлар бўлиб ўтган эди. 
Санжар Жўра

Теглар:Абдурашид Дўстум Қобул Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!