“Олмазор” бекатидан Сирғалигача 6 та бекат қурилади. Умумий масофа эса 7,1 кмни ташкил этади.
Унинг айтишича, лойиҳа доирасида Сирғали мавзесигача “Енгил метро”, яъни ернинг устидан эстакадалар орқали ҳаракатланадиган янги метро йўлини қуриш ишлари ҳам бошланган. Сирғали мавзесида метрополитен қуриш геологик омиллар сабаб анча мураккаб иш. Метро йўли “Олмазор” бекатидан уланиши режалаштирилган. Шу аснода “Олмазор” бекатидан Сирғалигача 6 та бекат қурилади. Умумий масофа эса 7,1 кмни ташкил этади.
“Иншоот шаҳарнинг “Чоштепа” маҳалласи орқали ўтади. Янги йўлнинг сўнгги бекати Спутник мавзесидаги Марғиб кўчаси бўлади. Қурилиш чоғида узунлиги 26 метрни ташкил этувчи балкалар ўрнатилади. Бекатларда эскалаторлар, кутиш майдончаси сўнгги технологиялар асосида қурилади. Мазкур лойиҳа 4 йилга мўлжалланган”, дейди бош муҳандис Суннат Жумабоев.
Юнусобод йўлининг тугалланмаган қисмини охирига етказиш, Олмазор-Сирғали йўлини қуриш ишларини “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти амалга оширади.
Маълумот учун, 1977 йилда Марказий Осиёда илк маротаба Тошкент шаҳрида метрополитен ишга тушди. Дастлаб 9 та станция фаолият юритган бўлса, бугунги кунда 3 та йўналишда 29 та станция мавжуд. Юнусобод йўналишида метро 2001 йилда ишга тушган.