...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канадада бензин ташувчи цистернали автомобиль портлаб кетди


13:45, 04.11.2016 Олам
 2 525

Портлаш чоғида вафот этган эркакнинг шахси ҳозирча номаълум.

Бугун, 4 ноябрь куни Канаданинг Ред-Пир шаҳри, Альберта провинциясидаги саноат ҳудудида бензин ташувчи цистернали автомобиль порталди. Фалокат натижасида 35 ёшли фуқаро вафот этди, дея хабар беради “НТВ”.
 
Маълумотларга кўра, бензин ташувчи цистернали автомобиль бутунлай портлаб кетган ва машина бўлаклари атрофга сочилган. Кучли зарб билан сочилган машина бўлаклари атрофдаги бир қатор биноларга зарар етказган. Ҳозирча портлаш чоғида вафот этган фуқаронинг шахси аниқланганича йўқ.
 
Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар ҳизмати ходимлари иш олиб боришмоқда. Полиция портлаш сабабларини аниқлашга урунмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Канада Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 419

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!