...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирғалида қурилаётган уйлар қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди


09:52, 25.03.2017 Жамият
 5 694

Мазкур уйлар 2,5 мингдан ортиқ оилаларга ипотека кредити асосида берилади.

Тошкент шаҳридаги Сирғали тумани ҳудудининг 3 та майдонида аҳоли учун кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Ана шу майдонларнинг биринчисида бунёд этилаётган 66 та кўп қаватли уй Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида оилаларга топширилиши мўлжалланган. Мазкур уйларга 2,5 мингдан зиёд оила кўчиб ўтади. Айтиш керакки, турар-жойлар аҳолига ипотека кредити асосида берилади, дея хабар қилди ЎзА.
 
Туманда қурилиш ишлари олиб борилаётган қолган майдонларда 36 та кўп қаватли уй бунёд этилади. Айни вақтда бу уйларни қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилган. Бу уйлар битса, 4 мингдан ортиқ оила уй-жойга эга бўлади.
 
Сирғалидаги кўп хонадонли уйлар маҳаллий қурилиш материаллари асосида барпо этилмоқда. Бу ҳудудда мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, поликлиника, дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари қуриш режалаштирилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, жорий йилда 191 та кўп хонадонли уй қурилиши белгиланган. Уларнинг 102 таси Тошкент шаҳрида бунёд этилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Кўп хонадонли уй Тошкент Сирғали Арзон уй-жой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар