ЙТҲга қайси автомобиль ҳайдовчисининг қоидабузарлиги сабаб бўлгани айтилмаган.
Тошкент шаҳри, Сирғали туманида “Симбад” кафеси яқинидаги кўчада икки Nexia автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, қаймоқ ва тўқ қизил рангдаги Nexia автомобиллари қарама-қарши тарафдан келаётган бўлган. Улар олд томони билан тўқнашган. Натижада икки автомобилнинг ҳам ол қисмига жиддий зарар етган. ЙТҲга қайси автомобиль ҳайдовчисининг қоидабузарлиги сабаб бўлгани аниқ эмас.