Аввалроқ, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам ўзи куйлаган қўшиқларини йиғиб, мусиқий альбом чиқарган эди.
Бундан ташқари, президент ҳали матни бўлмаган янги мусиқий таронани якунлаш арафасида турибди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов бир неча йиллардан буён мусиқа соҳасидаги истеъдодини намойиш этиб келмоқда. 2011 йилда у “Сенга менинг оқ гулларим” қўшиғини ижро этган. Мазкур ашула матни ҳам унинг ўзи томонидан ёзилган. Бундан ташқари, президент ўзини дижей ролида ҳам синаб кўрган.
Туркманистон раҳбари доимий равишда ўзининг ижод маҳсулларини оммага намойиш этиб келади. Масалан, “Олға, олға, фақат олға, севимли ватаним – Туркманистон” сўзлари президентга тегишли бўлиб, у куйга солинган. 2015 йилнинг охирида бу қўшиқни бир вақтнинг ўзида тўрт мингдан ортиқ одам ижро этган ва бу Гиннесс рекордлар китобига киритилган. Юқоридаги президент сўзлари ҳозирги кунда Туркманистоннинг шиори ҳисобланади.
Бердимуҳаммедов 2007 йилда Туркманистон раҳбари сифатида тайинлангач, шу кунгача 30дан ортиқ китоб ёзган.
Аввалроқ, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўзи куйлаган қўшиқлар албомини тузгани ҳақида хабар берган эдик.