...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирғалида ер усти метро йўналиши қачон ишга туширилиши маълум қилинди


19:13, 07.10.2016 Жамият
 12 725

Узунлиги 8 кмдан ортиқни ташкил қилувчи ер усти тезюрар метро йўналиши 6та станциядан иборат бўлади

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сирғали туманига ташриф буюриб, туманда метро бекатлари барпо этиш, ер устидан ўтадиган замонавий метро йўли қуриш заруритига тўхталган эди.
 
Ер усти тезюрар метро йўналишини қуриш ишлари аллақачон бошлаб юборилди. Узунлиги 8 кмдан ортиқни ташкил қилувчи ер усти тезюрар метро йўналиши 4 йил мобайнида қуриб битказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Серғали тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.
 
Чоштепа, Мирзо Турсунзода, Қипчоқ кўчаларидан “Йўлдош” даҳасидаги Мардлик кўчасигача бўлган ҳудуддан ўтадиган линия 6та станциядан иборат бўлади.        
Шунингдек, туманда бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган, энг замонавий инфратузилмалар билан таъминланадиган 500 та кўп қаватли уй бунёд этилиши ҳам режалаштирилган. Ушбу улкан лойиҳанинг амалга оширилиши 30 минг оиланинг янги уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. 

Теглар:Метро Сирғали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар