Ўзбекистон раҳбари Россия президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга сиҳат-саломатлик ва давлат раҳбари сифатидаги серқирра фаолиятига муваффақиятлар, Россия халқига тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик тилади.

Ўзбекистонда Владимир Путиннинг мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга қўшаётган шахсий ҳиссасини юксак қадрлайди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича турли даражада Ўзбекистон–Россия мулоқотлари фаоллашаётганини мамнуният билан таъкидладилар.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари ўзаро ҳамкорликка доир бошқа қатор масалалар ва айрим халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Маълумот ўрнида, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 64 ёшни қаршилади.