Автобуснинг орқа тарафидан чиққан ёнғинни ўчириш учун учта ўт ўчириш машинаси сафарбар этилган.
Маълум қилинишича, воқеа 18:40 атрофида содир бўлган. Ушбу жамоат транспортининг рақами ва у қайси автобуслар саройига қарашли экани аниқ эмас. Манбанинг айтишича, ёнғин автобуснинг орқа тарафидан келиб чиққан. Алангани ўчириш учун учта ўт ўчириш машинаси етиб келган. Ёнғин туфайли йўлда тирбандлик юзага келган. Айни дамда бу кўчада автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилгани айтилмоқда.
Қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳам аниқ маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал, Тошкент шаҳрининг Олтин тепа кўчасида ҳам автобус ёниб кетган эди.