...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирдарёликларга масжид совға қилинди


10:50, 22.03.2018 Жамият
 3 028

Ушбу намозгоҳ Сирдарёдаги 74-масжид сифатида расмий рўйхатдан ўтказилган.

Кеча, 21 март куни Наврўз байрами муносабати билан сирдарёликларга ажойиб совға топширилди.
 
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги “Интилиш” маҳалласида барпо этилган янги “Аҳмад ибн Малик” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Унда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари И.Иномов иштирок этди.  
 
Вилоят бош имом-хатиби Мўминжон Усмоновга кўра,  ушбу намозгоҳ Сирдарёдаги 74-масжид сифатида расмий рўйхатдан ўтказилган. Ҳашар йўли билан барпо этилган масжид марҳум уста Аҳмад Маликовнинг фарзандлари ва маҳалла фуқароларининг маблағи ҳисобига барпо этилгани қайд этилди.
 
Аввал ушбу маҳалла мусилмонлари жума номозини ўқишлари учун 6-7 чақирим йўл босиб туман марказига боришарди. Мана энди бемалол 800-850 киши бир вақтнинг ўзида тоат-ибодат қилиши мумкин.
 
Масжид очилиши шукронасига жонлиқ сўйилиб, муҳтож оилаларга тарқатилди. Янги масжиднинг имом-хатиби Улуғбек домла Қобиловга Адлия бошқармасининг гувоҳномаси топширилди.

Теглар:Масжид Сирдарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар