...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирдарёда ЙТҲ юз бериб, Nexia ёниб кетди


13:21, 09.11.2016 Жамият
 5 533

Хабар қилишларича, машинада ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Автоуловга кийим-кечаклар ва пул ортилган экан, дейди гувоҳлардан бири.

Кеча, 8 ноябрь куни тунда Сирдарё вилоятининг Бахт туманида мудҳиш ЙТҲ қайд этилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”га Мобил мухбир лойиҳаси орқали хабар берилди.
 
Маълумотларга қараганда, ЙТҲ Nexia ва юк автомобили иштирокида содир бўлган. Nexia автомобили ҳайдовчиси тезликни меъёридан оширган ва олдиндан кетаётган юк автомобилига бориб урилган. Кучли зарб билан юк автомобилига тўқнашган Nexia’да ёнғин чиқиб, автомобиль аланга ичида қолган.
 
Хабар қилишларича, машинада ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Автоуловга кийим-кечаклар ва пул ортилган экан, дейди гувоҳлардан бири.
 
Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам хизмати етиб келгани айтилмоқда.
 
Дарвоқе, сиз ҳам “Qalampir.uz” да ўз хабарларингиз билан иштирок этмоқчимисиз? Уларни Telegram мессенжеридан +99897 4423320 рақамига ёки электрон почта орқали info@qalampir.uz манзилига юборинг.

Теглар:ЙТҲ Сирдарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар