Яшнобод туманида яшовчи фуқаро ўсимлик ёғини доғлаётиб, назоратсиз қолдириши натижасида ёнғин содир бўлган.
Жумладан, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида яшовчи фуқаро П.Билоловнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 160 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёнган.
Олот туманида яшовчи фуқаро Б.Ринатовнинг молхонасида очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, молхонанинг 90 кв метр майдонда том қисми ва томига ғамлаб қўйилган ҳашаги ёнган.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган мебель йиғиш ва таъмирлаш устахонасида ёнғин содир бўлиб, 150 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғинга сабаб электр симларнинг қисқа туташуви бўлган.
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида ҳаракатланиб кетаётган “ГАЗ-53” русумли автомобилнинг мотор қисмидан газ сизиб чиқиши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғинни ўчириш вақтида ҳайдовчи билан бирга йўловчи куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро ўсимлик ёғини доғлаётиб, назоратсиз қолдириши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан уйнинг 70 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда қўшни уйининг 20 кв метр майдонда томи қисми ёнган.