...
МЕНЮ
ONLINE TV

Екатеринбургда Ўзбекистон бош консуллик биноси очилади


12:23, 29.06.2017 Олам
 1 723

Ҳозирда Россияда 2 та консуллик ташкилоти фаолият юритади. Улардан бири Москвада, иккинчиси Новосибирскда жойлашган.

Екатеринбургда Ўзбекистон бош консуллик биноси очилади. Бу борадаги қарор Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев томонидан қабул қилинган. Бу ҳақда “ЕТВ” агентлиги хабар тарқатди.
 
Яқин вақт ичида Свердловский раҳбариятида Урал пойтахтида Ўзбекистон консуллигини жойлаштириш учун мос бино топишади, дейилади хабарда. Россия ҳукумати буйруғида келтирилишича, янги дипломатик бўлинма Свердловский, Тюмень, Курган, Челябинск вилоятларида, шунингдек, Ханти-Мансийск ва Ямало-Ненецкий автоном округларида ишлайди.
 
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Россияда 2 та консуллик ташкилоти фаолият юритади. Улардан бири Москвада, иккинчиси Новосибирскда жойлашган. Улар Россиянинг таркибида 80 га яқин туман бўлган консуллик округига хизмат қиладилар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Ўзбекистон Свердловский Консуллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!