ШҲТга аъзо давлатлар суд ҳокимияти олий органлари ҳамкорлиги истиқболлари тўғрисида Қўшма баёнот имзоланди.
Йиғилишда Олий суд раислари қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ушбу соҳада тажриба алмашиш борасида ҳамкорлик қилишлари лозимлиги қайд этилди.
Иштирокчилар жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишга келишиб олишди.
Олий суд раислари, шунингдек, ёшларни террорчилик ва экстремистик гуруҳларга қўшилишларининг олдини олиш борасида ҳам ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишди.
Тадбир иштирокчилари 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Хитой Халқ Республикаси Олий халқ суди раиси ўринбосари Ду Ванхуа тадбирга юқори савияда тайёргарлик кўрилганлигини, мажлис давомида ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиётидаги долзарб масалалар муҳокама қилинганлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш якунлари бўйича ШҲТга аъзо давлатлар суд ҳокимияти олий органлари ҳамкорлиги истиқболлари тўғрисида Қўшма баёнот имзоланди.