...
МЕНЮ
ONLINE TV

ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари учрашди


17:24, 23.09.2016 Олам
 2 020

Мажлисда ШҲТнинг навбатдаги йиғилишларига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 20-23 сентябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда
 
Мажлисда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши ҳамда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисларига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.
 
2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ШҲТ кузатувчилари миссияси иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
 
Қирғизистон,  Қозоғистон,  Россия,  Тожикистон,  Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни амалий жиҳатдан ривожлантиришга йўналтирилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Теглар:ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!