...
МЕНЮ
ONLINE TV

ШҲТ Бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди


11:41, 14.04.2016 Жамият
 2 543

Учрашувда июн ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.

Кеча, 13 апрель куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари, 2016 йилнинг июн ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик жараёни ва ташкилотнинг жорий йилда ўтказиладиган бошқа тадбирлари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида ШҲТ Бош котиби Ўзбекистоннинг жорий раислиги ва Тошкент шаҳрида давлат раҳбарлари Кенгашининг бўлажак мажлиси чоғида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар ташкилотнинг 15 йиллик тарихида муҳим босқич бўлиши ва кўп томонлама ўзаро ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиши кераклигини таъкидлади, деб ёзилади хабарда. 

Теглар:ШҲТ Рашид Алимов ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар