...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодировнинг Чеченистон раҳбари лавозимида қолишига 13 фоиз россиялик қарши чиқди


11:21, 14.04.2016 Олам
 5 848

Рамзан Қодировнинг ваколат муддати жорий йилнинг 5 апрелида ўз ниҳоясига етди.

Россияликларнинг 69 фоизи Владимир Путин томонидан Рамзан Қодировнинг  Чеченистон раҳбарлигидаги ваколат муддатини узайтирилишини қўллаб-қувватламоқда. 
 
Сўровномада иштирок этган 13 фоиз фуқаро эса аксинча фикрда. Сўровнома иштирокчиларининг 18 фоиз жавоб беришга қийналдилар. Жорий йилнинг март ойида Россиянинг 48 вилоятидаги 137 та аҳоли пунктларида 1600 киши ўртасида сўровнома ўтказилди.
 
Рамзан Қодиров Чеченистон Республикасини 2007 йилнинг февраль ойидан буён бошқариб келади.  2011 йил март ойида Россия президенти Дмитрий Медведов Қодировни Чеченистон раҳбарлиги лавозимига иккинчи муддатга тайинлаган эди.  Қодировнинг ваколат муддати жорий йилнинг 5 апрель куни ўз ниҳоясига етди. Шу муносабат билан, Қодиров 2016 йил сентябрь ойидаги Чеченистон раҳбарлигига бўладиган сайловларгача мамлакатни бошқариб туради. 
 
Чеченистон республикаси раҳбари тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан сайланади. Номзодлар сиёсий партиялар томонидан илгари сурилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Чеченистон Рамзан Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!