...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лотин Америкасида олти тонна кокаин ташиётган сув ости кемаси қўлга олинди


11:14, 14.04.2016 Олам
 3 888

Колумбия дунёда кокаин етказиб бериш бўйича етакчи ўринда туради.

Колумбия ва АҚШ биргаликда махсус операция ўтказди, натижада олти тонна кокаин ташиётган сув ости кемаси қўлга олинди. Бу ҳақда Колумбия ҳарбий денгиз кучлари маълум қилди,  дея РИА Новости хабар бермоқда.
 
Сув ости кемаси Тинч океанида, Колумбия ва Эквадор ўртасидаги ҳудуд қирғоқларидан 250 мил узоқликда топилди. Кема бортида уч колумбиялик ва бир мексикалик бўлган.
 
Колумбия, Перу ва Боливия дунё “қора бозори”га кокаин етказиб берувчи асосий давлатлар ҳисобланади. Жорий йил бошидан буён Колумбияда 34 тонна турли хил наркотик моддалар қўлга олинган. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Колумбия АҚШ Кокаин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!