13 апрелда Сурияда парламент сайловлари ўтказилмоқда
Бугун, 13 апрель куни Сурияда парламент сайловлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакатда 7 мингта сайлов участкалари ташкил этилди. Суриядаги сайловларга нисбатан бир қатор давлатлар ўз фикрларини билдириб ўтдилар.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги Суриядаги парламент сайловларини сохта деб атади. Вазирлик матбуот котиби Ромен Надалнинг айтишича, сайловлар мамлакатда янги конституция қабул қилингандан сўнг ўтказилиши мумкин. Бундан ташқари, айни дамда ўтказилаётган сайловларда халқаро кузатувчилар иштирок этмаяпти.
Германия ҳукумати Суриядаги сайлов натижаларини тан олмайди, дейди Германия ТИВ вакили Мартин Шефер. Унинг сўзларига кўра, Суриядаги ҳозирги вазиятда эркин ва холисона сайлов ўтказиш мумкин эмас.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Суриядаги парламент сайловларидан кўзланган мақсад – ҳукуматда вакуум пайдо бўлишининг олдини олиш ҳисобланади.