Фуқаро К.Қодирқулованинг ноқонуний ҳаракати юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Калавалардан яна бирининг орасига эса 92 грамдан ортиқ тилла тақинчоқлар яширилган экан. Ноқонуний равишда олиб ўтишга уринилган мазкур 49 дона заргарлик буюмларининг умумий қиймати дастлабки маълумотларга кўра салкам 12 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Қонунбузар аёл божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, автотранспорт воситалари учун мўлжалланган 3 дона антирадар, 2 дона уяли алоқа воситаси ва 1 дона DVD плейерни ҳам ноқонуний равишда олиб киришга уринган экан.
Фуқаро К.Қодирқулованинг қиймати тахминан 25 млн. сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликларни ноқонуний равишда олиб кириши юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.